Лорижоний: АҚШни пушаймон қилдирамиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i45089
Эрон парламенти раиси Эрон халқи АҚШ қаршисида тура олиб, қарши курашни давом эттириши билан, Вашингтон давлатини пушаймон қилдиради деб таъкидлади.
(last modified 2019-04-28T09:03:44+00:00 )
апрел 28, 2019 14:03 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: АҚШни пушаймон қилдирамиз

Эрон парламенти раиси Эрон халқи АҚШ қаршисида тура олиб, қарши курашни давом эттириши билан, Вашингтон давлатини пушаймон қилдиради деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  Теҳронда ўтказилган  ислом оламининг келажаги 1414 уфуғида" унвон остидаги Халқаро йиғилишда АҚШ президентининг ҳатти-ҳаракатларига тўхталиб, Трамп  ўз сиёсатларини АҚШ фойдасига эканлигини иддао қилади, аммо ҳатти-ҳаракати дунё миқёсида АҚШга нисбатан ишончсизликларни янада ошишига замин яратмоқда деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси АҚШ давлатини айрим Халқаро битимлар айниқса Париж битими ва Халқаро ядровий келишувдан чиққанига ишора қилиб, афсус билан айтганда Европа Иттифоқи  ушбу муҳим Халқаро битимни ҳимоя қилиш ва  сақлашда лозим қудратга эга бўлмаганини исботлади деб изоҳлади.

Али Лорижоний  АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққанини  Халқаро қонун-қоидалар ва шартномаларни оёқ ости этишининг бошқа намуналаридан эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати  Халқаро мажбуриятлар ва Халқаро ядровий келишувга нисбатан Европа давлатларининг амлий ҳатти-ҳаракатларига шоҳид бўлмади дея айтди.

Лорижоний шунингдек, ислом дунёси экстремизм ва такфирий оқимлардан ранж чекаётганига тўхталиб, Шри-Ланкада юз берган террорчилик ҳужумлар ҳамда Арабистонда 37 нафар бошини танасидан жудо қилиш орқали қатл этилиши тўғрисида огоҳлантирд