апрел 29, 2019 11:37 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати фазони ўрганиш соҳасидаги энг илғор  мамлакатлар қаторига кирди

Эроннинг космик тадқиқотлар ташкилоти, Эрон давлати дунёдаги космик тармоқларда ривожланган 9 мамлакат қаторига кирганини эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Муртазо Барорий  Теҳрондаги Илм ва саноат унивеситетида "янги технологиялар факультетининг ютуқлари ва кўргазмасини очилиши маросимида,  Эроннинг космик соҳаси ташкилоти ва  Эрон университетлари ўртасидаги чамбарчасб ва яқин алоқаларга тўхталиб, бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти илм соҳасида минтақада биринчи ва дунёда эса 11- чи ўринни эгалаб турибти деб айтди.

Эроннинг космик ташкилоти рааиси  ўз сўзларида  мазкур ташкилотнинг энг муҳим дастурларидан бирини  космик технологичя циклини мукамаллаштириш эканлигини таъкидлаб, Эрн давлати эндиликда  ер сунъий йўлдош, сунъий йўлдошни орбитада чиқарадиган тажҳзизотлар, контрол этувчи манба, тасвир оладиган станция ва бошқа технологияларни ишлаб чиқариш имкониятига эгадир деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ