Зариф: Форс Кўрфази Эроннинг муҳим ҳаётий "томири" дир
(last modified Tue, 30 Apr 2019 06:09:27 GMT )
апрел 30, 2019 11:09 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ раҳбари Форс Кўрфазини Эрон ислом жумҳуриятининг муҳим ҳаётий томири эканлигини таъкиадлади.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф тарқатган видеомурожаатида, Эронда Форс Кўрфази кунига тўғри келган 30 апрель куни муносабати билан табрик сўзларини эълон этди.

Эрон ТИВ раҳбари айрим мамлакатлар позициялари ҳамда Форс Кўрфази номини ўзгартиришга уринаётган баъзи кимсаларни  танқид қилар экан, айрим кимсалар Форс Кўрфази номидан Форс калимасини олиб ташлаб, уни фақат Кўрфаз дея номлашга уриниб келишмоқда деб айтди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, бундай кимсалар тарихни ўзгаритиришга уринмлқда деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки   1622 -чи йилда Эрон жанубидаги сувлардан португалиялик мустамликачиларни чиқариб юборилгани йиллиги муносабатида бугунги сана 30 апрелни Эронда  Форс Кўфази куни дея номланган.

 

Ёрлиқ