Ғазо секторининг тақдирни белгиловчи тақдири/сулҳми ёки тўлиқ босиб олиш иллиюзиясими?
(last modified Sun, 29 Jun 2025 08:22:57 GMT )
июн 29, 2025 13:22 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторининг тақдирни белгиловчи тақдири/сулҳми ёки тўлиқ босиб олиш иллиюзиясими?
    Ғазо секторининг тақдирни белгиловчи тақдири/сулҳми ёки тўлиқ босиб олиш иллиюзиясими?

Артиллерия ҳужумлари ва Ғазо бўлгасининг турли ҳудудлари хусусан, Хон Юнисни кучли бомбардимон қилиш билан бир пайтда, айрим хабарлар оташкесим белгиларидан дарак беради.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режимнинг Ғазога ҳужумларини қайта бошлаганининг 104-кунида ишғолчи армия минтақа жанубидаги ХонЖнис шаҳри шарқидаги турар-жой биноларини кенг кўламли бузиш ишларини амалга оширди. Айни пайтда Ғазо секторидаги касалхона манбалари Ғазо шаҳрининг шарқидаги Ат-Туффаҳ маҳалласига уюштирилган икки ҳужумда сўнгги бир неча соат ичида турли ҳудудларни бомбардимон қилиб натижасида камида 60 нафар фаластинлик шаҳид бўлгани хабар қилди. Бошқа томондан, Ғазо ҳукумати маълумотлар идораси, тўйиб овқатланмасликдан ўлган болалар сонининг 66 нафарга етганини маълум қилди. Ғазо бўлгаси Соғлиқни сақлаш вазирили ҳам ёрдамнинг Ғазога киришга тўсқинлик қилган ишғол туфайли минглаб болалар очликдан азоб чекаётганини ҳам қўшимча қилди.  Бу эса АҚШ президенти Доналд Трамп яқин кунларда ўт очишни тўхтатиш бўлиши мумкин бўлган келишувни эълон қилган бир пайтда содир бўлди. Сионистик режим ОАВларида бири бўллан Эдиот Аҳаранот ҳисоб-китобларга кўра, Трамп Ғазо сектори урушини тезда тугатишга интилаётганини кўрсатмоқда.

Сионистик режим нинг 12- телеканали  ҳам АҚШлик амалдорларнинг сўзларини келтириб қуйидагича эълон қилди: Нетаянҳу Вашингтонга келиши билан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳамкоррларимиз билан ишлаяпмиз. Нетаняҳу шу якшанба куни хавфсизлик бўйича махфий йиғилиш ўтказади кейин эса хавфсизлик кабинетининг йиғилиши бўлади. ОАВ Ғазо бўлгасидаги тақдирли ҳафта ҳақида хабар берди. Исроил режими бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилаётган вариантлар, жумладан Ғазони тўлиқ босиб олиш ёки ўт очишни тўхтатиш бйўича келишувга эришиш ҳақида қарор қабул қилишни маълум қилди.

Айни пайтда Қуддус ва Тел-авивда кўчманчилар барча асирларни қайтариш ва урушни тўхтатиш талаби билан намойишлар ўтказишди. Сионистик режим манбалари урушни давом эттириш ёки тўхтатиш масаласда сионистлар ўртасида бўлиниш ҳақида ҳам хабар беришди.