Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 10 May 2019 10:27:54 GMT )
май 10, 2019 15:27 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози хатиби Халқаро ядровий келишувдаги Эроннинг айрим мажбуриятларини тўхтатиш қарорига ишора этиб, БМТнинг Хавфсизлик кенгаши, Халқаро ҳамжамият ва Халқаро ядровий келишувдаги Европа давлатларини катта синов кутиб турибти деб айтди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиб ҳужжатулислом валмуслимин Муҳаммаджавод Ҳожалиакбарий бугунги хутбаларида,  Эрон халқини ваҳдат ва бирлик билан душманларни мағлуб этишларини таъкидлаб, Халқаро ядровий келишувдаги айрим мажбуриятларини Эрон томонидан тўхтатилгани Эрон халқининг манфаатларини амалга ошириш учун исломий жумҳуриятни тўғри йўлни танлаганининг далилидир дея қўшимча қилди.

Ҳужжатулислом Ҳожалиакбарий шунингдек, Эрон томонидан Халқаро ядровий келишувдаги айрим мажбуриятларни тўхтатилгани  биринчи ва дастлабки ҳатти -ҳаракатдир ва Европа давлатлари ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмаганида Эрон келаси 60 кун давомида кейинги қарорларини чиқаради деб баён қилди.

Теҳрон жума намози ўз хутбалари давомида айрим давлатларни АҚШнинг Эронга қарши ҳатти-ҳаракатлари ва сиёсатларини ҳимоя қилмаганига тўхталиб, Европа халқлари АҚШнинг ҳаддан ортиқ харажатларига чидай олишмайди, Англиядаги Бригзит ва Францияда сариқ жилетлилар каби масалалар Европадаги муаммоларни қай даражада кенгайтиб боргаидан далолат бермоқда деб аниқлик киритди.

Ҳужжатулислом Ҳожалиакбарий шунингдек,  Халқрао зўравон қудратлар айниқса уларнинг етакчилари АҚШ ва сионистик режимни таназзулга учраётганини баён қилар экан, дунёдаги қудрат геометрияси муқовимат кучлари ихтиёридадир ва муқовимат ғоялари дунё миқёсида тобора ортиб бормоқда дея айтди.