Инқилоб раҳбари шоирлар билан учрашувида форс тилини янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар
(last modified Tue, 21 May 2019 06:13:07 GMT )
май 21, 2019 11:13 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари шоирлар билан учрашувида форс тилини янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари форс тили ва адабиётининг устозлари, ёш ва тажрибалир бир қатор шоирлар ва адабиётшунослар билан урашаганида форс тилини янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, форс тилига эътиборни сусайтирмаслик керак деб эълон этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  форс тили ва Инқилоб шеъри жараёни ва ҳаракатининг  умид бағишловчи истиқболларига тўхталиб, Ҳофиз, Саъдий, Фирдавсий ва Мавлавий каби форс тили ва адабиётининг буюк дарғаларининг шеълари эзгу ахлоқ, таълим-тарбия, ҳикмат, ирфон, маънавий ва пок ислом томон етаклайдиган хусусиятларга эгадир, бинобарин шеъринг санъат ва эстетикасини унинг вазифаси, масъулияти ва мақсадидан ажратиш катта хатолик ва ғофилликнинг нишонасидир дея изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шеър санъатини яктопарастлик - тавҳид маърифати, Инқилоб, Аҳли байт алайҳимуссалом , Эроннинг муҳим ҳодисалари ҳамда ислом дунёсининг турли масаларининг хизматида бўлиши уни янада таъсирчанроқ рол ўйнашига замин яратишини таъкидлаб, ёзувчилар ва шоирлар ўз асарларида гўзал эпос - қаҳрамонлик айниқса селдан зарар кўрган ватандошларимизга ёрдам кўрсатишда фидокорлик билан иштирок этгани каби халқ характеридаги эзгулик ва гўзаликни тасвирлашиши лозим деб қўшимча қилдилар.

Ул Ҳазрат  ОАВ-да бегона тилларнинг сўзлари ва тушинчалардан ҳадан зиёд фойдаланишни танқид қилиб, масъулларга хитобан форс тилини сусайиб кетиши ва эътиборини и йўқотишига мутлақо йўл берманглар деб тавсия этдилар.

Учрашувда  бир қатор ёш ва тажрибали шоирлар ўз шеърларини ўқиб бердилар.