Эрон масъуллари Фаластин халқи армонларини ҳимоя қилишни таъкидлашди
(last modified Fri, 31 May 2019 09:12:40 GMT )
май 31, 2019 14:12 Asia/Tashkent
  • Эрон масъуллари Фаластин халқи армонларини ҳимоя қилишни таъкидлашди

Бугун Эрон халқи билан биргаликда мамлакат масъуллари Фаластин халқи армонларини ҳимоя қишилари билан ишғол этилган сарзаминларда сионистик режим жиноятларини кескин қоралашди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда ўтказилган  Халқаро Қуддус кунига бағишланган кўча -намойишларда қатнашиб,  Қудудс кунини Исломий Инқилоб тарихи ҳамда тажовузкорларга қарши мусулмон халқининг кураш олиб бориши тарихидаги муҳим сана эканлигини таъкидлаб,  " Аср Муомаласи" лойиҳаси натижасиз қолиб, аср мағлубияти рамзига айланади деб айтди.

Руҳоний ўз сўзларида Халқаро Қуддус кунини Фаластин ҳардоим тирик ва Қуддус мусулмонларга тегишлидир деган мурожаатга эга бўлганини қўшимча қилди.

Эрон оилй судининг раиси Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий ҳам  Қуддусни нажот бериш ва озод қилишни бутун жаҳон мусулмонларининг асосий мавзусга айланганига тўхталиб,  Қуддус мавзуси золимлар ва зўравон қудратлар қаршисидаги мусулмон халқларини тура олишининг рамзидир деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси Али Лорижоинй эса Теҳронда ўтказилган кўча -намойишларда қатнашиб,  Халқаро қуддус кунида эронликларни яна бир бор кенг қамровли даражада қатнашганини фаластинликларни ҳимоя қилиш учун жиддий бир ҳаракатни давом этаётганидан далолат беришига ишора этиб,  мусулмонлар ҳаракатини бостириш мақсадида АҚШнинг минтақадаги иштироки муқовимат жараёнини янада кучайишига сабаб бўлган деб баён этди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам Теҳрондаги Халқаро Қуддус кунига бағишланан кўча- намойишлар жараёнида,  Халқаро Қудудс куниниг бугунги ва қирқ йил мобайнидаги асли мурожаати " Аср муомалси" лойиҳасини "аср мағлубияти" лойиҳасига айлаштириш эди деб эълон этди.

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Али Фадавий  Халқаро Қуддус кунидаги кўча- намойишлар жараёнида мухбирларга берган интервьюсида,  сионистик режим яъне ишғолгарлик сабабчиси мавжуд бўлганига қадар Фаластин халқини ҳамматомонлама ҳимоя қилиш жараёни ҳам давом этади деб аниқлик киритди.