Халқаро Қуддус кунида чиқарилган резолюцияда Фаластинни ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланди
Бугун Халқаро Қуддус кунидаги кўча-намойишлар иштирокчилари чиқарган резолюцияситда яна бир бор Фаластин мазлум халқини сионистик режим босқинчилигидан нажот бериш ҳамда ислом оламининг армони бўлган сиоинстик режимни нобуд қилиш зарурлигини эълон этдилар.
Теҳронда ўтказилган Халқаро Қуддус кунидаги кўча-намойишлар иштирокчилари чиқарган резолюциясида, муқовимат ҳаракатини кўптомонлама ҳимоя қилиш, исломий мамлакатларга қарши АҚШнинг ёвуз лойиҳаси қаршисида тура олишни кучайтиришини маълум этдилар.
Намойшчилар шунингдек АҚШнинг " Аср муомаласи" ёвуз лойиҳаси, сионистик режим билан муносабатларини оддийлаштиришга уринаётган минтақадаги айрим реакцион режимлариниг позициялари ҳамда Баҳарйн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ўз таъбирлари билан сионистик режим -АҚШ иқтисодий йиғилишни кескин қоралашди.
Мазкур баёнияда шунингдек, сионистик режимнинг Фаластин тарихи ва ўзлигини нобуд қилиш учун, Ғазо бўлгасидаги оммавий қирғинлари, ноинсоинй жиноятлари қаршисида Халқаро ҳамжамиятнинг шармандаларча сукут сақлаши бутун жаҳон мусулмонларининг ғазаби ва нафратланишига сабаб бўлмоқда дея келтирилган.
Халқаро Қуддус кунидаги кўча -намойишлар қатнашувчилари шунингдек, Фаластин муаммосини ҳал этишнинг ягона йўли, Интифоза, зўравон қудратларга қарши кураш, босқинчи сионистик режим билан ҳар қандай ярашувдан воз кечиш, ҳамда фаластинлик қочқинларини ўз она ватанига қайтиши ва Фаластин мамлакатининг келажакига кафолат берадиган эркин ва кенг-қамровли референдум ўтказиш йўли орқали Фаластин мустақил мамлакатини ташкил этиш эканлигини баён этдилар.
Халқаро Қуддус кунидаги кўча намойишларнинг иштирокчилари сўнгги резолюцияларида АҚШ режимини инсониятнинг биринчи рақамли душмани дея эълон этдилар.