Оғир атлетика бўйича Эрон ёшлари терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди
(last modified Sat, 08 Jun 2019 08:00:32 GMT )
июн 08, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • Оғир атлетика бўйича Эрон ёшлари терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди

Оғир атлетика бўйича Эрон ёшлар терма жамоаси кетмакет 4 марта ҳам жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб биринчи ўринни эгаллади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  оғир атлетика бўйича Эрон ёшлар термаси 2 олтин, 4 кумуш ва 9 бронза меддаларни қўлга киритиб, 632 имтиёз билан  4-маротаба ҳам оғир атлетика бўича дунё ёшлари чемпионатида ғалаба қозондилар.

Бундан олдин эронлик ёш оғир атлетикачилари  2016-чи йилда Грузияда, 2017-чи йили Япония ва  2018 чи йили Ўзбекистонда ўтказилган жаҳон чемпионатларида ҳам биринчи ўринни касб этишганди.

Бугун ҳам 4- чи маротаба оғир атлетика бўйича Эроннинг ёш спортчилари Фижида ўтказилган жаҳон чемпионатидаги биринчи ўринга сазовор бўлишди.

 Оғир атлетика бўйича 2019 -чи йилдаги мусобақаларида Фижи мамлакатидаги Сува шаҳрида ўтказилди. Бу чемпионатда ҳам дунёнинг 48 мамлакатидан 248 спортчилар қатнашди.