Руҳоний: Эрон давлати Япония билан муносабатларни кенгайтиришни олқишлайди
(last modified Thu, 13 Jun 2019 06:38:51 GMT )
июн 13, 2019 11:38 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон давлати Япония билан  муносабатларни кенгайтиришни олқишлайди

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Япония давлатини Эроннинг жануб минтақасига сармоя киритишга қизиқаётгани икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришнинг кафилидир деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний,  Теҳронда Япония бош вазири Абэ Синдзо билан учрашганида, Эрон ва Япония алоқалари бой ва узоқ тарихга эгадир ва жорий йили икки мамлакат муносабатларига 90 йил тўлди деб айтди.

Эрон президенти шунингдек, Япония бош вазири ва бу мамлакат давлатини сиёсий , иқтисодий, минтақавий ва Халқаро миқёсидаги алоқаларни кенгайтириш қарорига келгани туфайли, Эрон Япониянинг ушбу ҳатти -ҳаракатини олқишлайди деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида,  Япония бош вазири билан учрашувда Эроннинг Чобаҳор ва Мукрон соҳиллари инфратузилмаларни яхшилаш учун Токио давлатининг сармоя киритиши  масаласини муҳокама этилгани ва Япония давлати ҳам Эронда нефт импорт қилишга қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

Руҳоний қўшимча қилиб айтдики,  Япония бош вазири билан суҳбатда иккитомонлама масалалардан ташқари минтақадаги кескинликларни камайтириш ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш мавзулари юзасидан фикр алмашилди.

Эрн ислом жумҳурияти президенти яна бир бор Эрон ҳеч қачон бирор мамлактага қарши биринчи бўлиб урушни бошламагани аммо ҳар қандай тажовузкорларга қатъий ва жиддий жавоб қайтаришинии баён этди.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек Япония бош вазирини минатқа масалаларига оптимистик қарашга эга бўлганини эслатиб, Эрон давлатини Япония давлатининг Халқаро ядровий келишувни ҳимоя этиши ва бу келишувни минтақа ва жаҳон учун жуда муҳим эканлигини эътироф қилишинни олқишлайди деб баён этди.

Япония бош вазири Абэ Синздо ҳам  бу учрашувда тарихий ва қадимий ҳамда улкан ва  бой маданиятга эга икки мамалакат сифатида Эрон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликлар ҳар икки халқ истак -хоҳишлари доирасида давом этиб келган деб изоҳлади.

Япония бош вазири Яқин Шарқда кескинликларни камайтириш Токио давлатининг орзуларидан эканлигини баён этар экан,  айни шу масалани инобатга олиб Эронга сафар қилганини маълум этди.

Япония бош вазири  ислом дини, тинчлик ва ярашув дини эканлигига ишора қилиб, ҳардоим ислом динининг маънавиятидан таъсир олгани ва Эроннинг Олий раҳбарига нисбатан катта ҳурмат эҳтиромга эга бўлганини чунки Эрон Раҳбари зот ҳар ҳардоим  оммавий қирғин қуролларни ислом нуқтаи назаридан ҳаром эканлигини таъкидлаб келаётганини қўшимча қилди.