Амалга оширилган зўравонликларнинг аксариятининг келиб чиқиши Ваҳобийликка бориб тақалади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i4600-Амалга_оширилган_зўравонликларнинг_аксариятининг_келиб_чиқиши_Ваҳобийликка_бориб_тақалади
Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Ислом номини рўкач қилиб амалга оширилган зўравонликларнинг аксариятининг келиб чиқиши Ваҳобийликка бориб тақалади
(last modified 2018-08-22T17:47:40+00:00 )
сентябр 14, 2016 17:17 Asia/Tashkent
  • Амалга оширилган зўравонликларнинг аксариятининг келиб чиқиши Ваҳобийликка бориб тақалади

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Ислом номини рўкач қилиб амалга оширилган зўравонликларнинг аксариятининг келиб чиқиши Ваҳобийликка бориб тақалади

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Ислом номини рўкач қилиб амалга оширилган зўравонликларнинг аксариятининг келиб чиқиши Ваҳобийликка бориб тақалади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Нью-Йорк таймз рўзномасида чоп этилган мақолада шундай айтдики, Саудия арабистони ҳокимлари қўрқитиш ва айблашга асосланган тарғибот ишларини бир четга суриб қўйиб, барча мамлакатларга таҳдид солаётган терроризм ва зўравонликни бартараф этиш йўлида жаҳон ҳамжамиятининг бошқа аъзолари билан ҳамкорлик қилишлари керак. Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, 2011 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳужумидан ҳозирга қадар жангни истайдиган Ваҳобийлик бир неча бор ўз йўналишини ўзгартириб кўрди, лекин ушбу оқимнинг идеологияси ва фундаменти ўзгармади. Бу гуруҳ Толибон бўладими ёки ал-Қоида таркибида янги ташкил этилган оқимлар бўладими, ёхуд ИШИД террорчилик гуруҳи бўладими барибир буларнинг барчаси ваҳобийликка илдизига бориб тақалади.