Эрон томонидан ЦРУнинг кибертармоғини йўқ қилингани хабарининг тафсилоти эълон этилди
(last modified Tue, 18 Jun 2019 10:48:43 GMT )
июн 18, 2019 15:48 Asia/Tashkent
  • Эрон томонидан ЦРУнинг кибертармоғини йўқ қилингани хабарининг тафсилоти эълон этилди

Эрон Хавфсизлик вазирлигидаги жосусликка қарши бўлинманинг бош директори, Эрон томонидан АҚШ жосуслик кибертармоғини йўқ қилингани борасидаги хабарларнинг янги тафсилотларини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон Хавфсизлик вазирлигидаги жосусликка қарши бўлинманинг бош директори Эрон ва бошқа айрим мамлакатларнинг  ҳамкорлиги билан Эрон ва бошқа мамлакатларидаги АҚШнинг кўп сонли жосусларидан иборат халқаро жосуслик кибертармоғи фош этилиб, йўқ қилинди деб эълон этди.

Эрон Хавфсизлик вазирлигининг масъули  АҚШнинг хавфсизлик кибертармоғини Эрон ва бошқа айрим мамлакатларнинг ҳарбий, ядровий, саноат, кибернетика, иқтисодий ва инфратузилмаларида жосуслик қилганини таъкидлаб, ушбу кибертармоғни аниқлпнгани ва йўқ этилгани ортидан  била туриб бу жосуслик ташкилотга аъзо бўлган кўп шасхлар  қўлга олинди ва деололари судга топширилди деб қўшимча қилди.

Эроннинг ушбу масъули ўз сўзларида  АҚШ кибертармоғини йўқ қилинганини Вашингтонга Халқаро миқёсида қай даражада зарба бўлганига ишора этиб, мислсиз мазкур амалиёт ортидан бутун дунёда ўз манбалари ва жосусларини хавф хатарга юзмаюз бўлганини сезган АҚШ давлати  турли мамлакатлар хусусан Осиё,Европа ва Армикадаги ўз жосусларини бошқа жойларга кўчириб маълумот тўплаш учун мўлжалланган минтақалардан узоқлаштирди деб таъкидлади.

Эрон Хавфсизлик вазирлигидаги жосусликка қарши бўлинмаси бош директори  шунингдек, АҚШ давлати  кибертармоғини қаттиқ мағлуб бўлганини тасдиқлаб, 11 сентябрь ҳодисасидан кейин жосуслик соҳасидаги энг буюк мағлубиятга учраганини эътироф этди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ