Теҳрондаги Швецария элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чаиқртирилди
(last modified Fri, 21 Jun 2019 10:19:58 GMT )
июн 21, 2019 15:19 Asia/Tashkent
  • Теҳрондаги Швецария элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чаиқртирилди

АҚШ дронини Эроннинг ҳаво ҳудудларига тажовуз қилгани туфайли Теҳрондаги АҚШ манфаатларининг ҳомийси бўлган Швецария элчиси Эрон ТИВига чақиртирилди.

Кеча эрталаб эрта тонг пайтда АҚШнинг Global Hawk русумли дронини   Ҳурмузгон вилоятидаги Кўҳи Муборак  минтақаси осмонига тажовуз қилгани ортидан  Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучлари томонидан уриб туширилди..

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбарининг ёрдамчиси ва АҚШ ишларидаги бўлинма бош директори Мўҳсин Баҳорванд, Теҳронда Швецария элчиси Marcus Leitnerга, топширган нота билан АҚШ учувчисиз учоғини Эрон ҳаво ҳудудларига тажовуз қилганига эътироз билдирди ва Вашингтон давлатини бундай тажовузлар оқибатлари учунжавобгар бўлганини эълон этди.

Баҳорванд АҚШ жосуслик дронини Эрон ҳаво ҳудудларига тажовуз қилгани тафсилотларини келтириб уриб туширлганлар дрон қолдиқларини Эрон сувларида топилгани ва Эрон қуролли кучлари қўлида эканлиги ва лозим бўлганда факт далил сифатида кўрсатилишини маълум қилди.

Теҳрондаги АҚШ манфаатларини ҳимоя қиладиган Швецария элчиси ҳам Эрон давлатининг эътирозини АҚШ давлатига етказишини айтди.