Руҳоний: АҚШнинг минтақа ички ишларида аралашиши барча муаммоларнинг сабабидир
(last modified Sun, 23 Jun 2019 12:07:11 GMT )
июн 23, 2019 17:07 Asia/Tashkent
  • Руҳоний:  АҚШнинг минтақа ички ишларида аралашиши барча муаммоларнинг сабабидир

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Теҳрон давлатининг асли мақсадини кескинликларни камайтириш, тўқнашувлардан воз кечиш ҳамда минтақа ва бутун жаҳонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатишга қаратилганлигини эъллн этди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳрон шаҳрида Халқаро парламентлараро иттифоқи раиси Gabriela Cuevas Barronни қабул қилганида, бирёқлама сиёсатларни дунёнинг энг буюк муаммоси эканлигини таъкидлаб, минтақа ва жаҳондаги кўп муаммолар, айрим мамлакатлар хусусан АҚШнинг диктатураси, Халқаро қонунларни паймол этмоқда деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида  АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиққани ва Эронга қарши золимона санкцияларни қўллаганига ишора қилар экан,  бугунги кунда эса АҚШ Эронга қарши иқтисодий терроризмдан фойдаланмоқда ва ҳатто дори ва озиқ -овқат маҳсулотларига ҳам санкция жорий этган деб таъкидлади.

Руҳоинй минтақа ички ишларида АҚШнинг аралашишини барча муаммоларнинг асли сабаби эканлигига тўхталиб,  АҚШ дронини Эрон аҳвол- ҳужумларига тажовуз қилгани минтақада АҚШ томнидан келтириб чиқарилаган кескинликдир деб қўшимча қилди 

Халқаро парламентлараро иттифоқи раиси ҳам  дунёда кўпёқлама сиёсатларини кенгайтириш ҳамда муаммоларга ечим топишда Эроннинг муҳим ролига ишора қилиб,, Халқаро ядровий келишув  кўпёқлама сиёсатлар олиб бориш ва минтақа ва жаҳонда тинчлик ўрнатиш учун муомала қилиш катта аҳамиятга эга бўлганини кўрсатди. Дунё давлатлари ҳам Эрон тажрибаларидан сабоқ олиб Халқаро келишувлар ва музокараларни ҳурмат қилиши керак деб таъкидлади.