Мусавий: Вена йиғилиши Баржомнинг тақдирини белгилайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i46235-Мусавий_Вена_йиғилиши_Баржомнинг_тақдирини_белгилайди
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби: Баржом келишувини имзолаган мамлакатларнинг Венадаги йиғилиши Эроннинг Баржом (Эроннинг тинч йӯлдаги атом дастурига бағишланган халқаро келишув)да қолиш-қолмаслигини белгилайди.
(last modified 2019-06-28T14:15:36+00:00 )
июн 28, 2019 19:15 Asia/Tashkent
  • Мусавий: Вена йиғилиши Баржомнинг тақдирини белгилайди

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби: Баржом келишувини имзолаган мамлакатларнинг Венадаги йиғилиши Эроннинг Баржом (Эроннинг тинч йӯлдаги атом дастурига бағишланган халқаро келишув)да қолиш-қолмаслигини белгилайди.

Саййид Аббос Мусавийнинг айтишича бугун Вена шаҳрида ӯз ишини бошлаган Эрон ҳамда 4+1 мамлакатлари Ташқи ишлар вазир ӯринбосарлари  сатҳидаги йиғилиш бу халқаро келишувнинг тақдирини белгиловчи йиғилиш бӯлади.

Матбуот котиби Эроннинг бу келишувдан мутлақо чиқиш эҳтимоли мавжудлигини таъкидлаб, илова қилди: Баржомдан чиқиш Эрон Ташқи ишлар вазирлиги назарда тутган вариантлардан бири, аммо биз Баржомда қолаётган мамлакатларнинг сӯнгги хулосасини кутяпмиз.

Мусавийнинг таъкидлашича: Эроннинг сабр косаси тӯлиб бормоқда. Бошқалар ӯз масъулиятига амал қилмаётган бир шароитда Эрон Баржомдаги масъулиятларига бир ёқлама амал қилишни давом эттиролмайди.

У шунингдек, илова қилди: Америка бир йилдан буён Баржомда кӯзда тутилган масъулиятларига амал қилмай келади. Бу нарсага чидаб бӯлмайди. Эрон ҳам бир қарорга келиши керак.