АҚШ ва Исроил халқаро ҳуқуқни бузгани учун жавобгарлика тортилиши керак
-
АҚШ ва Исроил халқаро ҳуқуқни бузгани учун жавобгарлика тортилиши керак
Эроннинг Венадаги элчиси ва доимиий вакили АҚШ ва сионистик режимнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилган жиноий ҳаракатни яна бир бор қоралар экан, халқаро ҳамжамиятнинг ушбу очиқ қонун бузилишига нисбатан ҳар қандай бефарқлиги ва ҳаракатсизлиги оқибатидан огоҳлантирди.
Эрон Ислом республикасининг Венадаги элчиси ва доимий вакили Ризо Нажафий ўз чиқишида сионистик режим ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузини масъулиятли ёндашув билан қоралаган барча давлатлар, жумладан Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатларга миннатдорчилик билдирди ва АҚШ ва сионистик режимни халқаро ҳуқуқ ва ядоо қуролини тарқатмаслик режимини қўпол равишда бўлгани учун жавобгарликка тортишга чақирди.
ИРНА пхбогрот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бугун халқаро ҳамжамият жуда жиддий муаммога дуч келмоқда. Аниқ хабар берилиши керакки, МАГАТЭ кафолатлари остидаги ядровий объектларга ноқонуний ҳужумлар нафақат давлатларнинг атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишга бўлган қонуний ҳуқуқларнинг очиқ-ойдин бузилиши, балки МАГАТЭ кафолатлар тизимнинг ишончлилигига тўғридан-тўғри ҳужумдир БМТ Низоми куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки фойдаланишни аниқ тақиқлайди ва ҳеч қандай талқин кафолатлар остида ядровий объектларга қарши қасддан қилинган ҳужумларни оқлай олмайди, деб қўшимча қилди Ризо Нажафий.