Зариф: Эронда бойитилган уран миқдори 300 килограммдан ошди
Эрон ТИВ раҳбари Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этишда Европа давлатларининг пассив амал қиалётганига ишора қилиб, Эрон давлати ядровий келишувнинг 36 чи моддаси асосида уранни бойитиш миқдорини 300 килограммдан ҳам оширди деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кеча мухбирлар билан суҳбатида, Эрон давлати олдиндан эълон қилинган дастур асосида ядровий келушвдаги позициясини шаффоф ва кўринарли тарзда камайтиради деб изоҳлади.
Зариф шунингдек, Эрон ядровий келишувдаги кейинги босқичида, уранни бойитишни 3,67 даражасидан ҳам оширади деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Европа давлатлари ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этиш учун лозим ҳааркатларни амлага оширганида Теҳрон ўз ҳатти -ҳаракатидан қайтиши мумкин, аммо лозим амалларни ижро этмаганида Эрон Халқаро ядровий келиушувнинг 36 чи моддаси асосида ўз ҳатти- ҳаракати ва мажбуриячтларини камайтиради деб изоҳлади.
Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида, Инстексни Европа мажбуриятларини ижро этиш учун дастлабки ҳаракат эканлигига тўхталиб,ўтган йилнинг 8 чи май кунида АҚШни ядровий келишувни тарк этгани ва Эрон томонидан 36- чи моддани ижро этила бошланганидан сўнг, Европа давлатлари эълон этган 11 мажбуриятнинг ҳеч бирида Инстекс масаласи йўқ балки бу лойиҳа уша мажбуирятларни ижро этиш учун дастлабки ҳаракат ҳисобланади деб аниқлик киритди.
Зариф АҚШ томонидан Инстекск лойиҳасига қарши босимлар жорий этилишига ишора қилар экан, бу мавзу Европа давлатларининг муаммосидир, бинобарин уларнинг ўзлари бу муаммога ечим топишлари зарур деб эълон этди.
-
Оқ уй Эроннинг ядровий келишувдаги ҳатти- ҳаракатига муносабат билдирди
-
Муҳаммаджавод Зариф: Теҳрон давлати Вашингтон билан музокара ўтказмайди