Зариф: америкаликлар сиёсий арсада яккаланиб қолишган
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
Эрон ташқи ишлар вазири Америка танлаган хато сиёсатларини муқовимат кучларининг ғалаба қозониши ва Вашингтоннинг дунё сиёсий арсасида яккаланиб қолишининг омилларидан деб билди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун Теҳронда ўтказилган Эрон шаҳар ҳокимлари йиғилишида, америкаликлар санкция жорий этиб Эрон иқтисодиётини нобуд қиламиз деб уйлаган эдилар, аммо Эрон халқи халқнинг қудратига таяниб, Эрон душманлари, америкаликлар ва ғарбликларнинг барча ҳисоб-китобларини чиппакка чиқарди ва америкаликларнинг башоратлари амалда татбиқ этилмай қолди,-дея таъкидлади.
Зариф Американинг жаҳон ва минтақадаги сиёсатлари мағлуб бўлганига ишора этиб, Америка халқаро ва минтақа арсасида қобилиятсизлиги сабабли иқтисодий терроризмга юз қаратган,-деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Америка чоршанба куни МАГАТЭ ташкилоти ҳакамлар кенгашининг махсус йиғилишини ташкил этди. Аммо ҳакамлар кенгаши раисидан Эронга қарши битта ҳам бўлса қисқа баёния олишга муваффақ бўлмади,-деб таъкидлади.
Муҳаммаджавод Зариф Америка ўтган йилдан бошлаб 4 маротаба хавфсизлик кенгаши йиғилишини ташкил этди. Бу йиғилишларда бир маротаба Америка президенти қатнашди ва бир маротаба айрим мамлакатларнинг экспертлари суханронлик қилишди, аммо Эронга қарши бирон-бир сўзни қабул қила олмадилар,-деб қўшимча қилди.