Меҳрибонлик имоми Ҳазрат Имом Ризо (а) валодат топган куни муборак бўлсин!
Бугун ҳижрий қамарий 1440 йил зилқаъда ойининг 11 куни ва милодий ҳисоб билан 2019 йил 14 июл куни Имом Ризо (а) валодат топган куни билан тўғри келади.
Имом Ризо (а)-нинг фазилатларидан нақл этиладиким, ҳазрат Имом Ризо (а) замонида ул ҳазратдан доно ва олимроқ йўқ эди ва Аббосийларнинг халифаси Маъмун ул ҳазратни турли саволлар билан имтиҳон қиларди ва ул ҳазрат Қуръони каримдан олиб бу саволларга жавоб берардилар.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг мусулмон халқи дунё шиаларининг саккизинчи имоми Ҳазрат Имом Ризо (а)-нинг валодат топган кунини муқаддас қадамжойлар, жумладан Эроннинг шимол-шарқида жойлашган муқаддас Машҳад шаҳридаги ул ҳазратнинг пок ҳарамларида бу кунни қизғин нишонлашади.
Имом Ризо (а) ҳазратларининг шахсиятлари ҳақида шеър ва мадҳиялар ўқиш ҳамда ширинликлар ва шарбатлар тақсимлаш Имом Ризо (а) ҳазратларининг валодат топган кунида Эрон мусулмон халқининг анъаналари жумласидандир.
Эрон Ислом Жумҳурияти телерадио кампанияси ҳам Ҳазрат Имом Ризо (а)-нинг валодат топган куни билан барча мусулмонларни муборакбод этади.