Зариф: Эрон террористлар билан музокара қилмайди
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон халқига қарши Оқ Уйнинг санкция жорий этиш сиёсатини террористик сиёсат деб билиб, Эрон террористлар билан музокара қилмайди, -деб айтди.
Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни Нью-Йоркда журналистлар билан қилган сўҳбатида, Америка Эрон билан иқтисодий уруш олиб бориш билан шуғулланмоқда,-деб қўшича қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Америка президенти фахрланиб ьилга оладиган иқтисодий уруш фуқароларни нишонга олган,-деб айтди.
Зариф Американинг иқтисодий уруши Эроннинг ҳарбийлари ва расмийларини нишонга олмасдан, балки оддий халқни нишонга олганини баён этиш зимнида, бу террористик сайъ-ҳаракат ҳисобланади, чунки терроризм ўзининг сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун халқни нишонга олади ,-деб таъкидлади.
Майк Помпео чоршанба куни "КСMW" радиоси билан қилган сўҳбатида, Эронга қарши мантиқсиз иддаоларини такрор этиш зимнида, Вашингтон Эрон билан шартшароитларсиз музокара қилишга тайёр,-деб таъкидлади.