Теҳрон жума намози хатиби: Шайх Иброҳим Закзокий озод этилиши лозим
Теҳрон жума намози хатиби қамоқхонада Нигерия исломий ҳаракат раҳбари Шайх Иброҳим Закзокий саломатлиги оғирлигидан хавотирланиш изҳор этиб, у озод этилиши зарурлигини таъкидлади.
Нигерия исломий ҳаракат раҳбари Шайх Иброҳим Закзокий 2015 йилда Нигерия армияси томонидан Зория шаҳридаги унинг уйига ҳужум қилиб ҳибсга олинганидан бери қамоқхонада сақланмоқда.
Закзокий ва унинг турмуш ўртоғи бу ҳужумда тан жароҳати олишди ва унинг иккита фарзанди ва юзлаб нафар унинг издошлари ҳам шаҳид бўлишди.
Эндиликда, Шайх Закзокийга ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти ва ўз рафиқаси билан бирга қамоқхонада кун кечирмоқда.
Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний Теҳрон жума намози хутбасида, Нигерия давлати ва ҳарбийлари Америка, сионистик режим ва Ол-Саъуд режимининг қўллаб-қувватлаши билан бундай жиноятни содир этди,-деб айтди
Шунингдек, Оятуллоҳ Имомий Кошоний Америка президентининг Баржом ядровий келишувидан биртомонлама чиқишига ишора этиб, Америка Трампнинг президентлик даврида бутун дунёда таҳқирланиш ва камситилишнинг энг баланд чўққисига етди,-деб таъкидлади.
Теҳрон жума намози хатиби Эрон Баржом ядровий келишувида ўз мажбуриятларини қисқартиришини европаликларнинг ўз ваъдаларига қараб амал қилмаганларининг жавоби деб билиб, европаликлар ўз мажбуриятларига риоят этишлари лозим ва акс ҳолда Эрон ўз мажбуриятларини қисқартиришни давом эттиради,-деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний Эрон нефт танкерини ҳибсга олишда Англия денгиз кучларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, Англиянинг бундай амал қилиши ноқонуний ва халқаро қонунларга зиддир,-деб таъкидлади.