Зариф: Ғарбий Осиё минтақаси хавфсизлиги сотиб олинмайди
(last modified Fri, 19 Jul 2019 12:47:55 GMT )
июл 19, 2019 17:47 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Арабистонга 500 нафар ҳарбий куч жўнатиш ҳақидаги Америка расмийларининг баён этган изҳоротларига муносабат билдириб, Ғарбий Осиё минтақасининг хавфсизлиги сотиб олинмайди,- деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун нашр этилган Американинг  " The National Interest" билан қилган сўҳбатида, Американинг 500 ҳарбий аскарларини Арабистонга жўнатиш ҳеч қайси бир мамлакатга ёрдам бермайдиган намойишли ҳаракатдир,-деб айтди. 

Зариф минтақа мамлакатлари ўз хавфсизликларини минтақа ҳамкорликлари орқали таминлашларини баён этиш зимнида, Американинг Ғарбий Осиёда ҳузур топиши минтақанинг барқарорлиги ёки хавфсизлигига кўмак бермайди,-деб таъкидлади. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Сурияда террористик гуруҳларга Американинг қурол-яроқ билан кўмак беришига ишора этиб, ҳеч қайси бир мамлакат террористларни қуроллантириб, халқ муқовиматини мағлуб эта олмайди,-деб айтди. 

Зариф Американинг Эронга қарши босимлари ҳақида Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш Трампга нотўғри маслаҳат беришлардан келиб чиқади,-дея қўшимча қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Трамп Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш биланТеҳронни музока сотолига ўтиришга мажбур қила олмайди, -деб эслатиб ўтди. 

Зариф шунингдек, Баржом ядровий келишувида европаликларнинг ўз ваъдаларига қараб амал қилмаганларини танқид қилиб, агар Европа ўз манфаатларини уйласа бошқа йўлни танлаши лозим,-деб таъкидлади.