Ҳурмуз бўғозида Англия нефт танкери нима сабабдан ҳибсга олинганлиги тафсилотлари
Эрон жанубида жойлашган Ҳурмузгон вилоятининг денгиз ва портлар ташкилотининг бош директори "stena impero" Англия нефт танкери ўз йўналиши билан ҳаракат қилаётган вақтида, Ҳурмуз бўғозида баллиқчилик кемаси билан тўқнашди. Бу ҳодиса юз берганидан сўнг, бу тўқнашувнинг сабаби текширилиши лозим эди,-деб айтди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучларининг умумий алоқалар маркази жума куни кечаси ўзининг бир баёнотида денгиз бўйича халқаро қонунларни бузгани сабабли Эрон жанубида жойлашган Ҳурмуз бўғозида Англия нефт танкерини ҳибсга олгани ҳақида хабар берди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳурмузгон вилоятининг денгиз ва портлар ташкилотининг бош директори Аллоҳмурод Афифипур баллиқчилик кемаси Англия нефт танкери билан тўқнашганидан сўнг, бу кеманинг экипажи Англия кемасининг экипажи билан алоқа ўрнатишига ишора этиб, Англия нефт танкери баллиқчилик кемасига жавоб бермаганидан кейин уларнинг қонунларига биноан бу мавзўни Ҳурмузгон денгиз ва портлар бўйича бош идорасига хабар беради,-деб қўшимча қилди.
Афифипур Ҳурмузгон вилоятининг денгиз ва портлар ташкилотининг бош идораси тўқнашувнинг сабаби аниқ ўрганиб чиқилиши Англия нефт танкерини Бандар Аббос портига ҳидоят этиш учун бу мавзўни Эрон ҳарбий кучларга хабар берди,-деб таъкидлади.
Ҳурмузгон вилоятининг денгиз ва портлар ташкилотининг бош директори Англия нефт танкери 23 нафар экипажга эга эканлиги ва улар хавфсизлик нуқтаи назаридан кемада қолишларини баён этиш зимнида, "stena impero" Англия нефт танкери 18 нафар ҳиндистонлик, 5 нафар россиялик, филипинлик ва латвиялик экипажи бор,-деб қўшимча қилди.