Рабиий: Зарифга нисбатан санкция қўллаш Эрон халқи ва давлат пойдеворига ҳужум қилишдир
Эрон ҳукуматининг матбуот котиби Америка томонидан Эрон ташқи ишлар вазирига нисбатан собиқаси бўлмаган тарзда ҳужум қилиши Эрон халқи ва давлат пойдеворларига ҳужум қилиш маъносидадир,-деб айтди.
Америка молия вазирлиги пайшанба куни бомдод вақтида Эрон ташқи ишлар вазири номини санкция қилинган шахслар рўйхатига киритди.
Эрон ҳукуматининг матбуот котиби Али Рабиий якшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан қўлланилган санкция фақат бир шахсга қарши қилинган ҳужум эмаслигини баён этиб, Американингт бу хатти-ҳаракати барча дипломатик қонун-қоидаларга қарши эканлигига қўшимча, дунё дипломатияси тарихида собиқаси бўлмаган ҳодиса ҳисобланади,-деб қўшича қилди.
Рабиий Эрон давлат ва ҳарбий расмийлари Муҳаммаджавод Зарифни қўллаб-қувватлашишларига ишора этиб, Американинг бу амали эронликларнинг ваҳдатини кучайтиради ва дунё жамоатчилигининг салбий аксиламал кўрсатишлари сабабига айланади.
Эрон ҳукуматининг матбуот котиби Эрон ҳеч қачон яккаланиб қолмаслигини баён этиб, мамлакатларнинг аксарияти Эронга қарши Американинг жорий этган санкцияларини қўллаб-қувватлашмади ва бу нарса эса Американинг жаҳонда яккаланиб қолганидан далолат беради,-деб таъкидлади.
Рабиий Оқ Уй бум-бўш уй эканлигини баён этиш зимнида, америкаликларнинг сайлов масалалари асирига айланиб қолмайди,-деб айтди.
Эрон ҳукуматининг матбуот котиби шунингдек, қўшни мамлакатлар билан Эрон ўртасидаги ҳамкорликларнинг кенгайишини истиқбол этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларини Америкадан жудо деб билади,-дея таъкидлади.