Амир Абдуллоҳиён: Кашмир бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмас
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i46817-Амир_Абдуллоҳиён_Кашмир_бўҳронини_ҳарбий_йўл_билан_ҳал_қилиш_мумкин_эмас
Халқаро ишларидаги Эрон парламенти раисининг махсус ёрдамчиси Кашмир минтақасида кескинликларларни тобора ортиб боришидан хавотирланиш билдириб, Кашмирдаги бўҳронни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш номумкиндир деб айтди.
(last modified 2019-08-09T07:58:00+00:00 )
август 09, 2019 12:58 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Кашмир бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмас

Халқаро ишларидаги Эрон парламенти раисининг махсус ёрдамчиси Кашмир минтақасида кескинликларларни тобора ортиб боришидан хавотирланиш билдириб, Кашмирдаги бўҳронни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш номумкиндир деб айтди.

Кеча халқаро ишларидаги Эрон парламенти раисининг махсус ёрдамчиси Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Твиттер саҳифасида қўйган постида Эрон давлати Кашмир ва Жомму бўҳронларни турли қавм элатлар манфаатида ҳал қилиш мақсадида музокара ўтказиш ташаббусини олқишлайди деб изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида  Кашмир бўҳрони ва кескинликларини ҳал қилиш  учун  Исломий ҳамкорлик ташкилоти  даражасида минтақавий ва халқаро музокараларни бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўзтамиз  душанба куни Ҳиндистондаги "Бхаратия жаната парти" (БДП) ҳукмрон партияси мамлакатдаги сайловларда ғалаба қозонадиган бўлса конституциянинг 35А моддасида белгиланган Жамму ва Кашмир аҳолисининг алоҳида мақомини бекор қилди.