Генерал Саломий исломий Эрон чегараларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади
(last modified Fri, 09 Aug 2019 09:36:31 GMT )
август 09, 2019 14:36 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий исломий Эрон чегараларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Яқин шарқ олдидаги таҳдидлар Эрон чегара ҳудудлари хавфсизлигини янада кучайтиришни тақазо этмоқда дея айтди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий  Эрон ғарбидаги Кирмоншоҳ минтақасида жойлашган пиёда кучлар қўмондонлари тўпламида Эрн давлатини турли таҳдидларга дучор бўлганини эслатиб, исломий Эрон  ўз давлат чегараларини олдингиданда кучайтириши зарур деб изоҳлади.

Генерал Саломий ўз сўзларида Эрн армияси томонидан террорчи гуруҳларнинг барча ҳатти ҳаракатлари ва мақсадларини аниқлаб, фош этилганини катта ютуқлардан эканлигини таъкидлаб, бу ютуқлар Эрон халқининг хурсандчилиги айниқса чегара яқинида яшайдиган фуқаролар орасида ишончни янада кучайишига замин яратганини қўшимча қилди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони  Эрон қуролли кучларини ҳар қандай таҳдидга қарши кураш олиб боришга тайёр эканлигини эълон этди.

Ёрлиқ