Арафот саҳросида мушриклардан нафратланиш маросими ўтказилди
(last modified Sat, 10 Aug 2019 10:13:14 GMT )
август 10, 2019 15:13 Asia/Tashkent
  • Арафот саҳросида мушриклардан нафратланиш маросими ўтказилди

Арафот саҳросида Байтулҳаром ҳожийларига Инқилоб Раҳбарининг мурожаатини ўқиб берилгани ортидан мушриклардан нафратланиш маросимлари ҳам бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра,  мушриклардан нафратланиш маросимида эронлик ҳожийлар ҳама бошқа айрим мамлакатлардан келган ҳожийлар " АҚШга ўлим" , Исроилга ўлим" шиорларини эълон этдилар.

Мушриклардан нафратланиш маросимида қатнашганлар чиқарган 5 моддали резолюциясида,  сионистик режим билан муносабтларни оддийлаштириш учун айрим режимларнинг саъй- ҳаракатларини кескин қоралаб, мусулмонлар орасида низо солишга қаратилган, АҚШ ва сионистик режим сиёсатларидан нафратланиши таъкидлаб, ислом оламида бирлик ва ваҳдатни янада кучайтириш зарурлигини баён қилдилар.

Эронлик ҳожийлар ҳамда бошқа давлатлардан келган ҳожийлар  шунингдек бу резолюцияда  сионистик режим ишғолидан Қуддуси шарифни озод қилишни  ислом умматининг энг асосий ва муҳим армони эканлигини таъкидлаб,  Халқаро ташкилтлар айниқса БМТнинг бу масаладаги ролини эслатдилар. Улар  шунингдек, адолат ва ҳақиқатга риоя қилишлари ва ҳар қандай зўравонликлар  ва қаршисида мазлум халқлар ҳуқуқини ҳимоя қилишини маълум этдилар.