Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Еврокомиссия вице-президенти билан учрашди
сентябр 15, 2016 18:40 Asia/Tashkent
Брюссел шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти атом энергияси ташкилоти раиси ва Еврокомиссия вице-президенти учрашиб, БАРЖОМ дастурини ижро этиш ва бу заминадаги мавжуд мушкилотларга ечим топиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Эрон ислом жумҳурияти атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий ва Еврокомиссия вице-президенти Федерико Могерини бугун Брюсселда учрашдилар. Томонлар шунингдек Эронга қарши АҚШ жорий этган санкциялар шунингдек БАРЖОМ дастуридан кейин ҳам мавжуд бўлган пул ва банк муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.
Айтиш керакки Эрон атом энергияси ташкилоти бош котиби Али Акбар Солеҳий чоршанба куни Европа Иттифоқининг энергетика масалалари комиссари ва Белгия ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашганди.