Инқилоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Имом Ризо/а/ марқадлари ғуборлари тозаланди
(last modified Sat, 31 Aug 2019 10:14:59 GMT )
август 31, 2019 15:14 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Имом Ризо/а/ марқадлари ғуборлари тозаланди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари иштирокида Ҳазрат Имом Ризо/а/нинг пок марқадлари ғуборлари тозаланди.

Муҳаррам ойи ҳамда Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ азоlорлик айёмини кириб келиши остонаcида  бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ҳамда бир гуруҳ уламолар ва Муқаддас Машҳад халқи фуқароларининг турли қатлами вакиллари иштирокида  Ҳазрат Имом Ризо а/ мутаҳҳар марқадлари ғуборларини тозалаш маросими бўлиб ўтди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари олдинги йиллар каби, Остони Қудси Разавийнинг доимий дастурларидан бўлган ушбу маънавий маросимда қатнашдилар.

Эртага ҳижрий- шамсий  1398- чи йил шаҳривар ойининг 10 куни, милодий ҳисоб билан   2019- чи йили сентябрь ойининг 1 чиси ҳамда ҳижирй қамарий 1441 чи йили  муҳарарм ойининг биринчи кунидир.

Карбало саҳросида ҳижрий- қамарий 61 чи йилда шаҳид бўлган Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ мислсиз фидокорликлари билан бутун жаҳон аҳолига эрксеварлик ва иззат- обру символига айландилар.

Имом Ҳусейн /а/ Карбало воқеасида ошкора тарзда "менинг мақсадим, исломга қарши бўлган ҳукуматларни шарманда қилиш,  яхшиликка амр қилиш ва ёмонликдан қайтирш ҳамда зулм ва истибдод қаршисида тура олишдир деб эълон этгандилар.