Эрон Атом энергияси ташкилоти: Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг учинчи босқичига ўтди
(last modified Sat, 07 Sep 2019 10:08:42 GMT )
сентябр 07, 2019 15:08 Asia/Tashkent
  • Эрон Атом энергияси ташкилоти: Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг учинчи босқичига ўтди

Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи, кеча Эрон президенти дастури билан Эроннинг ядровий келишувдаги мажбуриятларининг учинчи қадами бошланди деб айтди.

Эрон - пресс хабарига кўра, бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи Беҳруз Камолвандий, ўтказилган матбуот конференцияда, Эронни ядрови келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг учинчи босқичини шарҳлар экан, Эрон Атом энергияси ташкилоти ядровий келишувдаги чекловларни инобатга олмасдан технологик эҳтиёжлари асосида  ядровий ўрганишлар ва илмий фаолиятларини бошланшга ва уни янада тезлаштиришга вазифадор ҳисобланади  деб қўшимча қилди.

Эрон Атом энергияси ташкилоти наттоғи, мавзуга ойдинлик киритиб, ўтмишдагидек Эрон шаффоф ва ошкора тарздаги фаолиятларини давом эттиради деб изоҳлади.

Беҳруз Камолванидй шунингдек  кенгайтириш ва тадқиқолар хусусидаги ўзгаришлар бир миллион "су" томон ҳаракатларини енгиллаштиради деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ни бирёқлама тарзда  ядровий келишувни тарк этгани ва АҚШни келишувдан чиққанидан келиб чиқадиган салбий натижаларни қоплаш учун Европа таклиф этган ҳал йўлини яроқсизлиги ортидан Эрон давлати жорий йилнинг 8 май куни ядровий келишувдаги 26-чи ва 36 чи моддалари асосида бу келишувдаги айрим мажбуриятларини тўхтатишини эълон этганди.    

              

Ёрлиқ