Эрон ТИВ наттоғи: АҚШнинг максимал даражадаги босимлари максимал даражадаги ёлғончиликка айланган
(last modified Sun, 15 Sep 2019 08:09:52 GMT )
сентябр 15, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ наттоғи: АҚШнинг максимал даражадаги босимлари максимал даражадаги ёлғончиликка айланган

Эрон ТИВ наттоғи АҚШ масъулларининг Эронга қарши иддаоларига кўрсатган аксиламалида, АҚШнинг максимал даражадаги босимлари максимал ёлғончиликка айланганини таъкидлади.

Арабистон шарқидаги Оромко нефт таъсисотини Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари учувчисиз учоқлар томондан нишонга олингани ортидан, кеча АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео, янги иддаоларида Эронни бу ҳужумларда айблашга уринди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий  АҚШ масъулларининг натижасиз иддаолари ва туҳматларини дипломатия чорчубасида маъносиз бир сўз эканлигига тўхталиб,  Халқаро алоқаларда ҳатто  душманона сиёсатлар ҳам мантиқий чорчубада бўлиши керак аммо АҚШ масъуллари ушбу одидй принсипга ҳам эътибор қаратишмаётир деб қўшимча қилди.

Мўсавий шунингдек,  бундай қарашлар ва ҳатти ҳаракатлар кўпроқ келажакдаги манфаатларини кўзда тутиб  ижро этишга заммин яратишни мақсад қилиб у ё бу мамлакат ички ишларида аралашиш учун жосуслик  махфий ташкилотларнинг дастурларига ўхшайди дея баён этди.

Эрон ТИВ наттоғи  5 йилдан бери Ол Сауд режими коалициясини Яманга кетмакет ҳужумлар уюштириб уруш жиноятларини содир этаётгани ҳам минтақада уруш оловини ёқиб юборганига ишора қилар экан, Яман халқи ҳар қандай уруш ва тажовуз қаршисида тура олишини кўрсатиб берган деб аниқлик киритди.

    

Ёрлиқ