Солеҳий: Эрон тинч йўналишидаги ядровий дастурларини кенгайтиришни давом эттиради
(last modified Mon, 16 Sep 2019 11:12:59 GMT )
сентябр 16, 2019 16:12 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Эрон тинч йўналишидаги ядровий дастурларини кенгайтиришни  давом эттиради

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси, исломий жумҳуриятнинг ядровий ривожланишига ишора қилиб, Эрон энергитика ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларда ўзининг тинч мақсаддаги ядровий дастурларини кенгайтириш учун мантиқий фаолиятлар олиб бормоқда деб изоҳлади.

Венада ўтказилган Халқаро атом энергияси ташкилотининг 63 чи йиғилишида Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солеҳий  ядровий хавфсизлик тармоғида минтақавий ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлаб, ядровий хавфсизлик масаласи, ишлаб чиқариш, ўрганиш ҳамда осойишта мақсадларда ядровий энергетикадан фойдаланишни исатйдиган ривожланиш ҳолдидаги мамлакатлар  ҳуқуқларини чеклаш, инкор қилиш, ва  бузиш  учун  ричаг ва ё баҳонага айланмаслги керак дея қўшимча қилди.

Алиакбар Солеҳий ўз сўзларида  Эрон давлатини ядровий хавфсизликни ошириш ва фавқулодда вазиятни назорат қилишга тегишли минтақавий каналларни яратишга алоҳида эътибор қаратётганини таъкидлаб, Эрон илм, тажрибалари, кенг қамровли потенсиали билан  бу соҳада минтақадаги барча мамлакатлар билан қўшма ҳамкорликлрани йўлга қўйишга тайёрдир деб эълон этди.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси шунингдек,  ядровий келишувдаги айрим томонларни ўз мажбуриятларини ижро этмаётгани ҳамда кўпёқлама ҳатти-ҳаракатларига зарба бериш учун АҚШнинг бирёқлама сиёсатларини танқид этар экан, Халқаро ҳамжамият бошқа мамлакатларга қарши АҚШ давлатнинг нотўғри сиёсатлари ва иқтисодий терроризмдан фойдалаанётганини қоралаши лозим деб  қўшимча қилди.

Кеча Алиакбар Солеҳий МАГАТнинг йиллик умумий 63 конференциясида қатнашиш учун Австрия пойтахти-Венага сафар қилганди.

 

Ёрлиқ