Генерал Саломий: Эрон ҳар қандай тажовузкорларга қарши жавоб беришга тайёрдир
(last modified Sat, 21 Sep 2019 10:02:24 GMT )
сентябр 21, 2019 15:02 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: Эрон ҳар қандай тажовузкорларга қарши жавоб беришга тайёрдир

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Эрон қуролли кучлари ҳар қандай тажовузга қарши жавоб қайтаришга тайёрдир деб эълон этди.

Бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони, генерал Ҳусейн Саломий  Теҳронда АҚШдан ғанимат олинган ва уриб туширилган учувчисиз учоқларининг илк кўргазмасида Эронга ҳужум қилган ҳар бир мамлакат ўз ҳудудларини уруш майдонига айланишини эсдан чиқармаслиги керак деб айтди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони  Эроннинг мудофаа ва превентив қудратига тўхталиб, Эроннинг мудофаа потенсиали ҳеч кимга маълум эмас ва исломий жумҳурият  ўз қудратининг фақат кичик бир қисмини ошкор этган дея изоҳлади.

Генерал Ҳусейн Саломий  санкциялар Эронга ҳақиқий мустақиликни ўргатганига ишора қилар экан, санкциялар  Эрон давлатини ўз қурол -яроқларини янгиланиши ва ракеталар масофаларини янада ортиришига сабаб бўлди дея қўшимча қилди.

Муқаддас Мудофаа ҳафтаси остонасида  бугун Теҳрондаги Муқаддас мудофаа музейида АҚШдан ғанимат олинган ва уриб туширилган учувчисиз учоқларга тегишли " бургутларни овлаш" кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 22 сентябрь куни Ироқнинг БААС режимини Эронга қарши мажбурий урушини бошланганлигининг йиллигига тўғри келади.

 

Ёрлиқ