Эртага- душанба куни Эрон президенти Нью-йоркка боради
(last modified Sun, 22 Sep 2019 10:50:30 GMT )
сентябр 22, 2019 15:50 Asia/Tashkent
  • Эртага- душанба куни Эрон президенти Нью-йоркка боради

Эртага Эрон ислом жумҳурияти президенти БМТ Бош Ассаблеясининг 74 чи сессиясида иштирок этиш учун Нью-йорк шаҳрига сафар қилади.

ИРНА хабарига кўра, бугун Эрон президентлик идорасининг умумий алоқалар ва маълумотлар бўлими раисининг муовини Парвиз Исмоилий  Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сафари жараёнида  БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлашига қўшимча,  Нью-йоркдаги ОАВ етакчилари ҳамда АҚШ олий ўқув юртлари ва маданий бўлинмалар етакчиларидан айримлари билан учрашиб мулоқот ўтказиши кутилмоқда дея изоҳлади.

Парвиз Исмоилий  шунингдек,  Эрон президентини бу сафари сўнггида айрим Халқаро ОАВ  билан учрашиши ва уларга интервью беришини таъкидлаб,  Руҳоний БМТ қароргоҳига уюштирадиган сафарида  БМТнинг Бош Асссамблеясида қатнашаётган баъзи мамалкатлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби ва ҳатто  Халқаро ташкилотлар етакчилари билан учрашининг эҳтимоли мустасно эмас деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ