Инқилоб Раҳбари: Европа давлатларининг ваъдаларига асос йўқ
(last modified Thu, 26 Sep 2019 13:11:33 GMT )
сентябр 26, 2019 18:11 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Европа давлатларининг ваъдаларига асос йўқ

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятга нисбатан Европа давлатларининг душманона ҳатти -ҳаракатлари АҚШ душманчилиги билан принсипиил равишда фарқи йўқлигини таъкиадлаб, европаликлар афтида воситачи сифатида намоён бўлишади, кўп ҳам гапиришади, аммо барча ваъдаларига асос йўқ деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг экспертлар кенгашида халқ сайланган шахсиятлар билан учрашувида  мамлакат вазияти хусусида мукаммал таҳлиллар қилиш, исломий жумҳурият тузумининг инқилобий ва сиёсий қудрати ва шиорларини кенгайтириш ҳамда минтақада уни кўпайтириш, Муқаддас мудофаа даврасидаги сабоқлардан баҳра олиш ва жомеада уни мустаҳкамлаш аҳамиятини баён қилиб, " Худога таваккал қилиш", " муқовимат ва қарши кураш", " келажакка умид", " ёшлар хусусан инқилобий ёшларга ишониш", халқнинг турли қатлами хусусан Инқилоб кучлари орасида ҳамжиҳатлик ва ваҳдатни кучайтириш", " ички потенсиални  ҳимоя қилиш", " бегоналарга қарам бўлиш ва уларга умид қилишни тўхтатиш" каби масалаларни Эрон тараққиётини давом эттиришининг илдизи ва зарурий мавзусига айланганини эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  АҚШ ва сиоинстик режимдан ташқари бошқа ҳар бир мамлакат билан музокара ва муомала қилиш мумкинлигига тўхталиб,  аммо исломий тузумга қарши байроғини кўтараётган мамлакатлар ва улар бошчилигида АҚШ ва Европадаги бир нечта мамлакатга ишониш мумкин эмас, чунки улар ошкора тарзда Эрон халқига душманчилик қилишмоқда деб қўшимча қилдилар.

Ул Зот  ядровий келишдан кеийн Европа давлатларининг ҳати -ҳаракати, уларни ўз ваъдаларига амал қилмагани ва ядровий келишувдан АҚШни чиққани ва Эронга қарши қўшимча золимона санкцияларни қўллаганидан сўнг, Европанинг тутган позициясига ишора қилиб, Европа давлатлари барча ваъдалари билан бюир пайтда, амалий равишда АҚШ жорий этган санкцияларга риоя қилишди ва санкцияларга ҳеч қарши позиция тутишмади. Шунингдек бундан кейин ҳам  Эрон ислом жумҳурияти фойдасига амал қилишлари эҳтиомлдан йироқ кўринади бинлбарин  бутунлай Европага ишонишни тўхтатиш лозим деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Европа давлатларини 11 -та мажбуриятларига амал қилмаганини таъкидлаб, музокара қилганлар, эндиликда Европани ҳеч бир мажбуриятига амал қилмагани ва бу мавзу  ҳеч бир масалада европаликларга ишониш мумкин эмаслигининг яққол далилидир деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, шунингдек, барча душманликлар билан бир пайтда, ҳозирги вазиятни Эрон манфаатида эканлигига ишора қилиб, бугунги кунда исломий жукмҳурият  нафақат олдинги қирқ йилга қараганда балки ўн йил олдинги вазиятига қараганда куч қудратлироқ бўлган, унинг инқилобий ва сиёсий иқтидори  минтақада янада кенгайиб бориб Иниқлоб  янада мустаҳкамроқ ва чуқурроқ илдизга эгадир деб эслатиб ўтдилар.