Ироқчи: АҚШнинг ноқонуний ҳаракатлари билан бир вақтда, ЭКО йиғилишини ўтказилиши аҳамиятлидир
(last modified Sat, 28 Sep 2019 07:31:30 GMT )
сентябр 28, 2019 12:31 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: АҚШнинг ноқонуний ҳаракатлари билан бир вақтда, ЭКО йиғилишини ўтказилиши аҳамиятлидир

Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари АҚШнинг бирёқлама сиёсатлари ва зўравонликларини янада кучайгани билан бир вақтда ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишини ўтказилишини жуда муҳим эканлигини таъкидлади.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўинбосари Сайид Аббос Ироқчи  Нью-йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик йиғилиши билан бир вақтда ўтказилган ЭКО-иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари йиғилишида,  АҚШнинг ноқонуний ҳатти- ҳаракатлари  рвиожланиш ҳолидаги мамлакатлар учун нафақат  хавфли ва кузатиб бўлмайдиган салбий оқибатларни келириб чиқаради, балки дунёнинг бошқа халқаларига бир қудратнинг истак хоҳишларини мажбурий равишда юклатиш ҳозирги вазият ҳамда  келажак авлод фаровонлиги  ва тинчликига ҳам зарба етказади деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари,  АҚШнинг бирёқлама сиёсатлари ҳамда уни  Халқаро тизимда қабул қилган қонунларни ўзгартиришга уринаётганини танқид қилар экан, кўпёқлама сиёсатларга қарши ҳужум қилинаётган  нозик бир вазиятда ЭКО -Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўз армонлари, мақсадлари,  олий қадриятлари, ҳамда муваффақ  кўпёқлама ва кўпқиралли ҳамкорликлар ва ҳаракатларга эга бўлиб, алоқаларни  юксалтириш ва минтақада муҳим лойиҳаларни ижро этиш учун мисли кўрилмаган шароитни муҳаё этмоқда деб изоҳлади.

Ироқчи ўз сўзларида ЭКО ташкилотининг инкор этиб бўлмайдигана ривожланишига тўхталиб,  минтақа халқлари истак-хоҳишларини олий даражада таъмин этиш учун янги марҳила ва босқичларга эришишга ҳали вақт борлигини қўшимча қилди.