Лорижоний: Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун яхши имкониятлар мавжуд
(last modified Sat, 28 Sep 2019 12:30:35 GMT )
сентябр 28, 2019 17:30 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун яхши имкониятлар мавжуд

Эрон парламенти раиси Теҳрон ва Деҳли ўртасидаги алоқаларини кенгайтириш учун махсус имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, турли соҳаларда иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон парламенти  раиси Али Лорижоний, Теҳронда Ҳиндистон элчиси   Gaddam Dharmendraни қабул қилганида, айрим давлатларни бу икки мамлакат ўртасида дўстона иқтисодий алоқаларини мустаҳкамланишига зид эканлигига тўхталиб, Эрон ва Ҳиндистон  душманлар фитналарини нобуд қилиш учун иқтисодий ва парламентлараро алоқаларини кенгайтиришга ҳаракат қилиши лозим деб қўшимча қилди.

Лорижоний ўз сўзларида Эрон ва Ҳиндистон давлтлари  технология ва энергетика, минтақа хавфсизлиги ва тинчлиги  соҳаларида бир бирини қўллаб- қувватлашиши мумкин деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси  АҚШ позициясини Халқаро миқёсида зарар келтираётганини баён қилар экан, буюк мамлакатлар АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига бефарқ бўлмаслиги лозим чунки АҚШ давлати зўравонликка одатланиб қолса тез орада  бошқа давлатларга ҳам қарши позициясини маълум этади деб аниқлик киритди.

Теҳрондаги Ҳиндистон элчиси ҳам Деҳли давлатини Теҳрон билан алоқаларини кенгайтиришга қизиқаётганини таъкидлаб, Ҳиндистон ва Эрон ўртасидаги музокараларни давом эттиришни маълум этди.

 

Ёрлиқ