Эрон давлати Яман Миллий нажот давлати таклиф қилган оташкесим лойиҳасини олқишлади
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ наттоғи, Яман Миллий нажот давлатининг Ол Cауд режими, бошчилигидаги коалицияси Яманга қарата ҳужумларни тўхтатганида Яман армияси ҳам учувчисиз учоқлар ва ракеталар орқали ҳужумларини тўхтатиш заминасидаги таклифини олқишлаб уни минтақада тинчлик ва барқарорликни яратиш йўлидаги муҳим қадам деб баҳолади.
Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий Яман Миллий нажот партиясининг оташкесим борасидаги лойиҳасига тўхталиб, афсус билан айтганда бу лойиҳа Халқаро миқёсида олқишланган бўлсада, аммо Арабистон режими илгаригидек уруш оловини ёқишни давом эттириб, Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этмоқда дея изоҳлади.
Сайид Аббос Мўсавий ўз сўзларида Эрон давлатини Арбистон режимини ушбу таклифни қабул қилишга даъват этишини таъкидлаб, Теҳрон давлати Яманга қарши золимона урушни тўхтатилиши ва оташкесимга сабаб бўладиган ҳар қандай ҳташаббусни қўллаб- қувватлайди ва уни минтақда тинчлик ва осойишталикни тиклаш йўлидаги муҳим ҳаракат сифатида билади деб қўшимча қилди.
Яманнинг сиёсий олий кенгаши раиси Маҳди Алмашот жума куни Ол Сауд режими Яманга қарши ҳужумларини тўхтатиши шарти билан оташкесим ўрнатилишини олқишлашини таъкидлаб, Арабистонни урушни тўхтатиши ва оташкесим имкониятларидан фойдаланишига чақирганди.
Аммо Ол Сауд режими коалицияси яманликлар таклифига эътиборсизлик кўрсатиши билан бу мамлакатнинг турли минтақаларини бомбардимон этмоқда.