Руҳоний: дунё мамлакатлари ва халқлари орасида Эроннинг ўрни янада мустаҳкамланмоқда
Эрон президенти АҚШ давлатини Эронни яккалантиришга уринаётганига ишора қилиб, дунё халқлари ва мамлакатлари ўртасида Эрон ўрни ва позицияси кундан кунга юксалиб мустаҳкамланмоқда деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Бокуда ўтказилаётган Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакталар раҳбарлари саммитида қатнашиш учун Теҳрондан Озарбойжон республикасига сафар қилишидан олдин, АҚШ давлатини бирёқлама сиёсатлари ҳамда уни дунёнинг бошқа мамлакатлари ички ишларида аралашишига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти минтақада муҳим ва катта таъсирга эга мамлакатдир ва душманлар хусусан АҚШ фитналари қаршисида тура олиб ўз йўлини давом эттиради деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний Озарбойжон республикасига қиладиган сафари дастурини шарҳлар экан, минтақа ва Халқаро йиғилишида Эронни фаол қатнашишини таъкидлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Озарбойжон респубикаси пойтахти Боку шаҳрида Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар раҳарларининг 18 чи саммитини ўтказилишига ишора қилиб, Эрон давлати дўст ва қўшни Озарбойжон республикаси билан муносабатларига алоҳида аҳамият беради деб аниқлик киритди.