ноябр 06, 2019 12:23 Asia/Tashkent
  • Имом Аскарий /а/нинг шаҳодат топган кунлари

Бугун ҳижрий-қамарий 1441 -чи йил рабеъ-ул аввал ойининг 8- чиси, милодий ҳисоб билан 2019- чи ноябрь ойининг 6 -куни имомат ва вилоят осмонининг 11- чи ёрқин юлдузи Ҳазрат имом Аскарий /а/нинг шаҳид бўлган йиллигига тўғри келади.

Айтиш жоиздирки ислом азиз пайғамари с.а/нинг  суюкли невараларидан бўлган Имом Ҳасан Аскарий /а/ ҳижрий -қамарий 260- чи йилнинг  8 чи рабеъ-ул -аввал санасида Ироқнинг Сомиро шаҳрида шаҳид бўлдилар.

Имом Ҳасан Аскарий /а/  ўзини падари бузургворларини шаҳид бўлишидан кейин мусулмонларнинг диний ҳидояти ва раҳбарилк масъулиятини  ўз зиммасига олдилар.

Имом Аскарий /а/ охирзамон имоми Ҳазрат Имом Маҳдий /ажж/ нинг падари бузургворларидир. 

Ушбу буюк имом  ўзининг илм, ахлоқ ва дин мактабида  уламоларни шу даражажа  яхши тарбияладиларки шогирдларидан ҳар бири  турли исломий илмларда буюк асарлар яратиб,  исломий маърифатни кенгайтириш ва  таништиришда йирик ҳисса қўшишди.

29 йил умр кўрган Имом Аскарий /а/ ҳаёти даврасини 3 қисматга бўлиш мумкин: аввалди босқичи  13 йилдир. Ул зотнинг авалги 13 йил умри Мадинада ўтган. Кейинги давраси эса  имоматга эришганидан олдин 10 йил Сомиро шаҳрида яшашганидир.

Умрлариниг уччинчи давраси  6 йил бўлиб  ул зот ушбу даврда мусулмонларга имомлик қилганлар.

Бугун шунингдек бутун Эрн ислом жумҳуриятининг халқи  Имом Ҳасан Аскариий /а/ шаҳодат топган йиллигида масжидлар , ҳусейниялар, такялар айниқса Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ пок ҳарамларида бориб азодорлик маросимларини ўтказишади.

Имом Ризо /а/ шаҳодат топган йиллигида Эрон мамлакати азога чўмди

Ёрлиқ