Ироқчи Россияга сафар қилди
Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Россиянинг пойтахтида бӯлиб ӯтадиган "Ядро энергетикаси--қуролсизланиш ва радиациянинг олдини олиш" номли конференцияда қатнашиш мақсадида Москвага борди.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Сайид Аббос Ироқчи Россиянинг пойтахтида бӯлиб ӯтадиган "Ядро энергетикаси--қуролсизланиш ва радиациянинг олдини олиш" конференциясида қатнашиш жараёнидаги махсус мулоқотларда Эрон Ядровий дастури ҳақидаги келишувнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилади.
Бугун Москва шаҳрида ӯз ишини бошлаган уч кунлик бу конференсияда 40 мамлакатдан ташриф буюрган 250 нафар халқаро миқёсдаги нуфузли шахсиятлар қатнашади.
IAEA،CTBTO، UNODA каби халқаро ташкилот вакиллари ҳам иштирок этаётган бу конференсияда Россия ва Америка ӯртасидаги қуролланиш даражасини назорат қилиш, Эрон Ядровий дастури тӯғрисидаги Баржом келишуви, Ӯрта Шарқ вазияти, Шимолий Корея ядровий қуролсизланиши каби масалалар муҳокама қилиниши кӯзда тутилган.