ноябр 09, 2019 16:56 Asia/Tashkent
  • Зариф:  иқтисодий ҳамжиҳатликни кучайтириш учун ЭКО имкониятларидан фойдаланиш лозим

Эрон ТИВ раҳбари минтақада ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун ЭКО иқтисодий ташкилоти потенсиалидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлар экан, ЭКО ташкилотининг минтақа доирасидаги дастурларини ижро этиш зарурлигини баён этди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган ЭКОга аъзо ТИВ вазирлари кенгашининг 24- чи йиғилишда  ЭКО ташкилотига қўшилган мамлакатлар  ярим миллиард аҳоли ҳамда  муносиб географик мавқеият, бой энергетика ва табиий манбалар, ривожланган инсоний ресурслар, буюк тижорат бозорлари ҳамда бир бирига яқин ва муштарак  маданий ва тарихий жиҳатларга эга бўлиши билан    халқлар ўртасида кўптомонлама ҳамкорликларни вужудга келтиришда кўп ва барча  имкониятлари бор деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф  мазкур йиғилиш иш дастурида асосий масалани  минтақа халқлари шароити, тинчлиги, осойишталигини мустаҳкамлаш ҳамда қўшма бой қадриятларни кенгайтириш, шунингдек ЭКО ташкилотини мақсадларини ижро этишга қаратилиши лозимлигига тўхталиб,  назарга тутилган мақсадларни амалга тошириш учун ҳамкорлик тизилмалари қайта ташкиллаштирилиши зарур деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Эрон ислом жумҳуриятига қарши душманларнинг қўллаган санкцияларига ишора қилар экан,  Эрон халқини  душманларнинг иқтисодий терроризми,  золимона ва бирёқлама санкцияларига учрагани билан бир пайтда,   Теҳрон давлати  ЭКО ташкилоти , унинг барча дастурлари ва лойиҳаларидаги ўз мажбуриятларига амал қилишни давом эттирмоқда деб бэълон этди.

Эрон давлати  транзит, юк ташиш, энергетика бозори, электрр, маълумотлар, алоқа ва коммуникация  ва туризм саноати технологияси соҳаларида ҳам ЭКОга аъзо барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб таъкидлади. 

Ёрлиқ