ноябр 11, 2019 14:53 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон ядровий қудрати юқори даражададир

Эрон ислом жумҳурияти президенти ядровий масалалар заминасидаги Эроннинг ривожланишига ишора қилар экан, бугунги кунда Эрон давлатинг ядровий потенсиали энг яхши даражасидадир деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Эрон жанубидаги Кирмон вилояти Рафсанжон шаҳри халқининг қизғин тўпламида сўзлаган нутқида,   сўнгги йиллар ичида мамлакатамизда ядровий энергетика соҳасидаги ўранишлар ва ривожланишлар амалиётлари давом этиб бугунги кунда  мамлакатда фаол бўлган центрафугалар турлари 5 -дан 15 тагача ошган деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  ядровий соҳасидаги илм ва потенсиалини ривожлантириш ва бу соҳадаги ўрганишларни давом эттириш учун Эрон йўлидаги ҳеч қандай монеа мавжуд эмаслигига тўхталиб, Эрон давлати  илгаригидек куч-қудрат билан душманлар қаршисида тура олган ва ҳеч қачон уларнинг зўровонликларига таслим бўлмайди деб эълон этди.

Эрон президенти ўз сўзларида,  Халқаро ядровий келишув сақланиб қолганида, Эрон келаси йилларда  буюк бир хавфсизлик ва мудофаа ютуқларга эриша олади деб маълум этди.

У шунингдек  БМТнинг 2231- чи сонли резолюцияси асосида Халқаро ядровий келишув сақланиб қолганида келаси йил  Эронга нисбатан қўлланган қурол- яроқ соҳасидаги санкциялар олиб ташланади ва мамлакат  қурол-яроқ сотиб олиш ва бу соҳада экспортини йўлга қўйиши мумкин деб аниқлик киритди.

Ҳасан Руҳоний Халқаро ядровий келишувда Ғарб давлатларини ўз ваъдаларига амал қилмаётганини таъкидлаб, Эрон давлати ядровий келишувдаги бошқа томонларни ўз ваъдаларига амал қилмаётгани қаршисида аста -секин бу келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтирмоқда ва бу тўғри бир қарор ва йўналишдир деб қайд этди.

 

Ёрлиқ