Январ 03, 2024 17:10 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эроннинг асосий стратегияси юмшоқ кучга таянишдир
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эроннинг асосий стратегияси юмшоқ кучга таянишдир

Ислом Инқилоби олилй раҳнамоси Эроннинг юмшоқ кучга таянишини мамлакатнинг сўнгги 45 йилдаги асосий стратегияси эканлигини баён этиб, Эрон Ислом республикаси эҳтиёжларига мос ва душманлар имкониятларига қарши самарали бўлган илғор қуролларга эга эканлигини таъкидлаб, юмшоқ қувват ва кучни кенгайтириш керак деб айтдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эроннинг минглаб Аҳл Байт /алайҳимуссалом/ мадҳиячилари  ва диний шоирлари билан учрашувида, Ҳазрат Фотимаи Заҳро /а/ муборак валодат кунлари ҳамда фотимийлар жиҳодининг байроқбардори бўлган Имом Хумайний /р.а/нинг  таваллуд айёми билан табриклаб,  шаҳид генерал Қосим Сулаймоинй хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий бу учрашувда Ҳазрат Фотима Заҳро /саломуллоҳи алайҳо/ни табйин ё тафсир/изоҳ/  жиҳоди асосчиси сифатида  баҳолаб  Аҳл Байт /а/ мазҳабидаги мадҳ  қилувчилар бу маърифатли анъана ва улуғ  Фотимий сабоғидан таъсир олиб, " Қалбларни уйғотиш ва ҳаракат яратиш қобилияти" ва " тўғри ва аниқ йўналтириш" икки кўрсаткичи  шаклида тушунириш жиҳодини ўзининг асосий вазифаси сифатида билиши ҳамда сайловлар каби муҳим масалаларда кураш ва маърифат биллан шуғулланишлари кераклигини маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари " ҳаракатни уйғотиш ва яратиш қобилияти" ва " аниқ ва тўғри нишонни "жиҳоднинг ўлчашининг иккита муҳим кўрсаткичи эканлигига ишора қилиб,  тушунтириш жиҳодида қалбларни ҳаракатга келтириш ва ҳаракат яратиш кучидан нишонга олишда аниқлик ҳам жуда муҳимдир зероки баъзан мисол учун ислм оламининг бирликка муҳтожлиги вазиятида бепарволик ихтилоф ва бўлинишига сабаб бўлади деб эълон қилдилар.

Ул ҳазрат поклик имомлари ва Аҳл Байт мадҳиячилари тилидан жиҳод тафсирининг буюк анъанасини давом этаётганини маълум қилиб, бу йўлнинг давоми сифатида бизнинг даврамизда Имом Хумайний /р.а/ тушунтириш жиҳоди байроғини кўтардилар ва тил ва мантиқ билан миллатни ўйғотиб ирсий қироллик мустабидлигининг шармандали бузуқ ҳукуматидан қутулиб халқ ва исломий  ҳукуматни барпо этдилар. Бу тарихий воқеа  изоҳли ва баён жиҳодининг муҳимлиги ва мислсиз салоҳиятини очиб беради деб таъкидладилар.

Олий раҳбар юмшоқ кучни қаттиқ кучдан кўра кўпроқ кириб борувчи ва самаралироқ эканлигини айтиб шу саабдан ҳам барча илғор қуролларга қарамай, АҚШ режими  ОАВ, санъат, адабийт ва кино каби соҳалага энг кўп сармоя киритади деб қайд этдилар.

Ислом Инқилоби муазазм етакчиси қаттиқ кучнинг таъсирини вақтинчалик ва ҳалок бўлиши ва АҚШнинг   Афғонистондан шов-шувли қочиши ва Ироқ халқнинг Ойқ уйга нисбатан чуқур нафратини ҳам эслатиб, қаттиқ куч АҚШнинг бу икки давлатдаги мавжудлигини доимий ва муваффақиятли қила олмади, аммо юмшоқ куч Фаластин халқи каби бир оз кўринишдаги озчилик гуруҳини дунёнинг диққат марказида қўя олди, бу эса Фаластин  халқининг зулм остида, сабри ва мавқеи туфайлидир деб айтдилар..

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида бугун Ғазо бўлгаси аҳли нафақат сионистик режимга балки куфр, зулм, кибр ва зўравонлик ва АҚШ душманлигига қарши турибти. АҚШ президентининг "мен сионистман" дегани унинг сионистлар билан бир хил ғараз ва ифлос мақссади борлигининг далилидир деб изоҳладилар.

У киши мужоҳидларнинг долзарб масалаларини шу жумладан Ғазо сектори масаласини ва ёмон ниятларга эга душманларни аниқаш ва  тушунтириш  вазифлардан бири  сифатида билиб биз АҚШ ва унинг тарафдорларини  ислом ва исломий тузумга қаррши сохта ташвиқотига қарши туришимиз шарт деб буюрдилар.

Ҳазрат Хоманаий  шунингдек бўлажак сайловларни тушунириш учун жиҳоднинг яна бир аҳамиятли майдони  сифатида ҳисоблаб, сайловларнинг бефойдалигини иғволовчи ва пессимистларга қарши рол ўйнаш зарурлигига тўхталиб, сайловлар фарздир ва сайловга қарши чиққан ҳар бир киши Эрон Ислом республикаси ва исломга қарши чиққан бўлади деб қўшимча қилдилар.

Эрон халқини мустақиллик, тарақиёт ва миллий номусини севувчилар эканлиги ҳамда АҚШнинг мақтаниши ва уларга эргашишидан нафратланишини таъкидлаган Оятулоҳ Хоманаий ҳазратлари,  одамларнинг Эрон Ислом республикаси  тарафдори бўлишининг сабаби бу қадриятларга қизиқишидир. Бу йўл Худо йўлидир ва ҳеч қандай куч одамларни бу йўлда ҳарака қилишдан тўхтата олмайди деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ