Инқилоб Раҳбари: Исроилни нобуд қилиш, Фаластиннинг асосий эгаларини ўз давлатини сайлаши маъносидадир
(last modified Fri, 15 Nov 2019 11:47:17 GMT )
ноябр 15, 2019 16:47 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Исроилни нобуд қилиш, Фаластиннинг асосий эгаларини ўз давлатини сайлаши маъносидадир

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари "Исроилни нобуд этиш" шиорини амалга ошириши сохта сионистик режимнинг нобуд бўлиши ҳамда унинг ўрнида мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлардан иборат Фаластин сарзаминининг асосий эгаларига ўз давлатини сайлашиши учун имконият яратиб бериш маъносидадир деб эълон этдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ,  Эрон ислом жумҳурияти масъуллари, Исломий ваҳдат конференцияси қатнашувчилари, исломий мамлакатлар элчилари ҳамда халқнинг турли қатлами билан учрашганида, ислом душманлари ва улар бошчилигида АҚШ  давлати барча исломиий мамлакатлар ва ислом динининг принсиплари ва асосларига қаршидир, уларнинг  минтақамиздаги асосий қуроли эса  " қарор чиқарувчи ва нозик айрим марказларга  таъсир ўтазиш",  халқлар орасида фитна ва ихтилофлар яратиш", " муаммоларга ечим топишнинг ягона йўлини АҚШга таслим бўлиш деб иддаолар қилиш" каби  низо ва фитна солишга асосланган лойиҳаларидир. АҚШнинг бундай ёвуз лойиҳалари қаршисида тура олишнинг ягона йўли, қарши кураш ва халқларни огоҳ этишдир деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  мусулмонлар ўртасидаги ваҳдат даражаларини айтиб,  ислом оламида ваҳдатни ижро этишнинг энг қуйи поғонаси ва биринчи одимини жомеалар, халқлар, қавм -элатлар, давлатлар ва исломий мазҳабларнинг бир бирига зид ҳаракатларини тўхтатиши, душманлар қаршисида ҳамжиҳатликни сақлаши эканлигини таъкидлаб, ваҳдат  юқорироқ даражасида  исломий мамлакатларни  янги исломий цивилизацияни вужудга келтириш йўлида илм, бойликлари, хавфсизлик ва сиёсий қудрат  масалаларда бир -бирига ёрдам кўрсатиб, саъй-ҳаракатларини оширишидан иборат. Эрон ислом жумҳурияти ҳам  ушбу нуқта яъне янги исломий тамаддун ва цивилизацияга эриша олишни асосий мақсади сифатида белгиллаб қўйган деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари,  ислом дунёсидаги мавжуд мусибатлар жумладан  Фаластин масаласи, Ямандаги қонли урушлар, Осиё ғарби ва Африка шарқидаги уруш ва тўқнашувларнинг барчасини  кина ва адоватдан парҳиз қилиш принсипига риоя этмаслик,  ҳамда душманлар қаршисида бирлик ва бирдамликни кучайтирмасликнинг натижаси эканлигига  тўхталиб, бугунги кунда  ислом дунёсининг энг буюк мусибати Фаластин масаласидир, зеро бу халқ ўз уй -кошона ва ватанидан маҳрум бўлиб, сарсон- саргардонлик ва қочқинлика юз тутишга мажбур бўлган деб аниқлик киритдилар.

Ул Зот душманларни  Имом Хумайний /р.а/ ва исломий тузум масъулларининг  " Исроилни нобуд қилиш" хусусисидаги такрор- такрор таъкидлари маъносини ўзгартиришганига ишора қилиб,  биз  Фаластин , унинг мустақиллиги ва бу сарзаминни нажот топишининг тарафдормиз ва Исроилни нобуд қилиш,  яҳудий халқни нобуд қилиш маъносида эмас чунки биз уларга /яҳудийлар/ ишимиз  йўқ ва  бизнинг мамлакатимизда ҳам яҳудийлар тинч ва осойишталикда яшашмоқда деб эълон этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида Фаластин халқи яъне мусулмонлари ҳам, насронийлари ва яҳудийлари ҳам  бу сарзамининг асосий ва асл эгалари деган гап, улар  ўз давлатини сайлаб, бегоналар ҳамда Нетаняҳуга ўхшаган авбош ва тажовузкорларни ўз ватанидан чиқариб юборишлари лозим ва албатта бу ишни бажарадилар деб қайд этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек, ислом дунёсидаги зиёлилар ва уламоларнинг вазифаси ва  масъулиятининг ўта аҳамиятли эканлигини баён қилар экан,  ислом оламининг уламолари ва зиёлилари қудрат билан ҳақиқатни ҳимоя қилиб рўёбга чиқаришда душмандан қўрқмасликлари лозим. Албатта ислом динини илоҳий фазл -марҳамати билан  яқин келажакда  ўзининг ёрқин орзу- умидларини амалга оширишига ишонамиз деб  таъкидладилар.