Эрон Хавфсизлик вазирлиги: Америка жосуслари қӯлга олинди
(last modified Thu, 28 Nov 2019 09:10:48 GMT )
ноябр 28, 2019 14:10 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик вазирлиги: Америка жосуслари қӯлга олинди

Эрон Хавфсизлик вазирлиги Жосуслик ҳаракатларига қарши кураш бошқармасининг бошлиғи деди: Эрондаги тартибсизликлар ҳақида маълумот тӯплаб, уларни хорижлик хӯжаларига юбормоқчи бӯлган жосуслик гуруҳи қӯлга олинди.

Эрон Телерадио компанияси мухбирининг хабарига кӯра Эрон Хавфсизлик вазирлиги Жосуслик ҳаракатларига қарши кураш бошқармасининг бошлиғи кеча, чоршанба куни деди: Американинг Марказий Разведка Бошқармаси ташкилотининг маблағлари эвазига турли мамлакатларда мобил мухбир сифатида жосуслик маълумотларини тӯплаш  бӯйича таълим олган бу гуруҳ анчадан бери хавфсизлик хизмати кузатувида эди. Аммо Эронда тартибсизликлар авж олган пайти уларнинг бу тартибсизликлар саҳнасидан маълумотлар, хусусан видеотасвирлар тӯплаш топшириғини олганликлари маълум бӯлди.

Хавфсизлик идорасининг мулозими шунингдек, илова қилди: булардан 6 нафари тартибсизликлар саҳнасида жосуслик фаолиятларини бажариш пайти қӯлга олинди. Икки нафари эса тӯпланган маълумотларни хорижга олиб чиқишга шайланган чоғи мамлакат ҳудудини тарк этишларидан олдин қӯлга олинди.

Ёрлиқ