Жаҳонгирий: Теҳрон -Бишкек ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш учун ҳеч қандай монеа мавжуд эмас
(last modified Thu, 05 Dec 2019 08:23:40 GMT )
декабр 05, 2019 13:23 Asia/Tashkent
  • Жаҳонгирий: Теҳрон -Бишкек ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш учун ҳеч қандай монеа мавжуд эмас

Эрон президентининг биринчи ўринбосари Теҳрон - Бишкек ҳамкорилкларини кенгайтиришда ҳеч қандай муаммо ва чеклаво йўқлигига тўхталиб, Эрон ва Қирғизистон мамлакатлари кенг қамровли потенсиал ва имкониятларга эга бўлишгани билан ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашиши мумкин деб айтди.

Кеча Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий  Теҳронда Қирғизистоннинг иқтисод вазири ва транспорт вазирини  бир вақтда қабул қилганида  икки мамлакат иқтисодий ҳамкордик қўшма комиссиясида режалаштирган келишувлар  мавжуд монеаларни бартараф этилиши ва Теҳрон-Бишкек ўратсидаги муносбатларни юксалтириш учун йўл картасини тузилишига сабаб бўлади деб изоҳлади.

Жаҳонгирий ўз сўзларида  яқин келажакда Теҳрон-Бишкек ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш учун Эрон ва Қирғизистон транспорт вазирлари томонидан имзоланган келишувга ишора қилар экан,  бу мавзу  икки мамлакат савдо -тижорат ваккилларини бориб келишларини енгиллаштиришига муҳим рол ўйнайди деб қўшимча қилди.

Қирғизистон транспорт вазири Zhanat Beishenov ва  иқтисод вазири  Sanzhar Mukanbetov   ҳам  бу учрашувда турли соҳаларда Теҳрон  ва Бишкек алоқалаини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз кеча чоршанба куни Теҳронда Эрон ва Қирғизистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик қўшма комиссиясининг 12- чи йиғилиши ўтказилди.