Эрон Нефт вазири: Эрон халқининг ҳақидан кечмаймиз
Эрон Нефт вазири Нефт экспорт қиладиган мамлакатлари ташкилоти (ЭКО) 177-йиғилиши олдидан деди: Эрон халқининг ҳақидан кечмаймиз.
Эрон Телерадио Компанияси мухбирининг тарқатган хабарига кӯра Бежан Зангане илова қилди: Эрон Нефт ишлаб чиқаришни мантиқсиз равишда камайтиришни ҳатто бир бӯчка миқдорида ҳам истамайди.
У деди: Ҳозирги кунда Эроннинг нефт ишлаб чиқариши бозордан четдадир. Кӯпроқ ишлаб чиқарадиганлар ишлаб чиқариш ҳажмини кӯпроқ камайтиришлари керак. Биз шароит тақозоси билан ҳозир тарихий ҳиссамиздан кӯра камроқ ишлаб чиқаряпмиз. Кӯпроқ ишлаб чиқарадиганлар ишлаб чиқариш ҳажмини кӯпроқ камайтиришлари мантиқийдир.
ЭКО тишкилотининг 177-йиғилиши пайшанба куни Вена шаҳрида ӯз ишини бошлади.