Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарарининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
Эрон ТИВ раҳбари Истанбулда бўлиб ўтаёган " Осиё юраги-Истанбул жарарёни" йиғилиши доирсида туркиялик касбдоши билан учрашиб, мулоқот қилди.
Эрон ТИВ -и матбуот хизматининг бугунги хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғлу иккитомонлама муносабатларининг турли жиҳатлари, минтақавий ва Халқаро муҳим масалалар жумладан, Суриядаги сўнги сиёсий вазият, Ироқ ва Афғонистон шароити ҳамда қизиқадиган бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.
Бугун Истанбул шаҳрида " Истанбул жараёни" номли " Осиё юраги" конференциясига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг 8 чи йиғилиши Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ва Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг сўзлаган нутқи билан иш бошлади.
Бугун 8 чи босқичи ўтказилаётган " Осиё юраги" конфренцияси 2011- чи йилда Афғонистон мавзуси билан Туркиянинг Кобул билан минтақавий ҳамкорилкларни йўлга қўйиш мақсаддаги саъй ҳаракатлари ҳамда 14 мамлакат жумладан Эрон, Туркия ва Афғонистоннинг қатнашиши ва бошқа 17 мамлакат ва Халқароа ташкилотларнинг қўллаб қувватлашиши билан ташкил этилганди.