Зариф: Афғонистондан бегона ҳарбийларни чиқиб кетиши бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликнинг кафилидир
(last modified Tue, 10 Dec 2019 07:24:39 GMT )
декабр 10, 2019 12:24 Asia/Tashkent
  • Зариф: Афғонистондан бегона ҳарбийларни чиқиб кетиши бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликнинг кафилидир

Эрон ТИВ раҳбари Афғонистондан беона ҳарбий кучларини чиқиб кетиши учун махсус дастурни тузилиши миллий даражада ярашув ва тинчлик жараёнини ўрнатишда Афғонистон давлатига муҳим имтиёз ва шароит яратиб беради деб айтди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф " Истанбул жараёни-Осиё юраги" конференциясига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг 8 -чи йиғилишида  Афғонистонда бирлик ва ваҳдатни сақлашни таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти   барча афғонистонлик гуруҳлар ва сиёсий фракциялар жумладан Кобул давлати марказлиги билан Толибон гуруҳининг қатнашишига асосланган афғонлараро тинчлик музокаралар жараёнини қўллаб- қувватлашга тайёрдир деб изоҳлади.

Зариф ўз сўзларида  Афғонистонда бегона ҳарбий кучларининг иштироки ҳеч қачон Осиё ғарби минтақасида тинчлик ва осойишталикка боис бўлмаганига тўхталиб,  Сурия ва Ироқда ИШИД такфирий гуруҳи ва бошқа террорчи гуруҳларни ташкил этилиши ва ҳимоя қилинишадан ҳеч ким ва бирор томон манфаат кўрмагани дек, Афғонистон ва мказий осиёда ҳам бунадй террорчи эктсркеитк гуруҳлар фаолиятини кенгайишидан ҳеч бир томон манфаат кўрмайди деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири   Афғонистон ичкарисида тинчликни таъминлашда БМТнинг махсус ролига ишора этар экан,  қўшни мамлакатлар қарашларини инобатга олиш ва шундай бир жаарёнида уларнинг қонуний хавотирланишларига эътибор бериш, минтақада  тинчлик келишувини янада кўпроқ ҳимоя этилишига сабаб бўлади деб таъкидлади.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти  Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун барча томонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари  мазкур йиғилиш доирасида Афғонистон президенти билан ҳам учрашганиида  Кобул давлати ташаббуси ва марказлиги билан афғонистонлик гуруҳлар ўртасида тинчлик музокараларни ўтказиш юзасидан фикр алмашди.

 

Ёрлиқ